Файл: "diyorfarm" mchJ рахбарига (Toshkent shahri, Yunusobod tumani, 3mavze, 15auy) талабнома.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 27.04.2024

Просмотров: 8

Скачиваний: 0

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.




№ IHC-______

05.07.2022 йил

"DIYOR-FARM" MChJ рахбарига

(Toshkent shahri, Yunusobod tumani, 3-mavze, 15a-uy)

ТАЛАБНОМА

“INOM HEALTH CARE” МЧЖ ва "DIYOR-FARM" MChJ ўртасида 2017 йил 29 мартда дори-дармон, субстанциялар ва медицина маҳсулотларини сотиш юзасидан 503-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан “INOM HEALTH CARE” МЧЖ дори-дармон, субстанциялар ва медицина маҳсулотларини сотиш, "DIYOR-FARM" MChJ эса олинган дори-дармон, субстанциялар ва медицина маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. “INOM HEALTH CARE” МЧЖ томонидан шартнома мажбурияти бажарилди. Лекин, "DIYOR-FARM" MChJ шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармай, олинган маҳсулот учун тўловларни амалга оширмай 2022 йил 05 июль ҳолатига 16 000 000,00 сўм қарз бўлиб қолди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.

Мазкур Кодекснинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.

Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига кўра, тарафлар тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

Юқорида баён этилганларга асосан “INOM HEALTH CARE” МЧЖ қарздор
"DIYOR-FARM" MChJ дан 16 000 000,00 сўм қарздорликни 2022 йил 05 июль кунига қадар тўлаш чораларини кўришини сўрайди. Акс ҳолда, қарздорликни ҳамда унга нисбатан ҳисобланган неустойка ва зарарларни ундириш юзасидан тегишлилиги бўйича иқтисодий судга мурожаат қилинади.
Хурмат билан,

Директор Бабаев У.С.


(Баж. Ахаджон, тел.:+99893 399-96-36)