Файл: 2. Ишлаб чиариш омиллари ва уларнинг таркиби Доиравий айланишда ишлаб чиариш жараёни.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 26.04.2024

Просмотров: 6

Скачиваний: 0

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.

4-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМЛАР ВА ДОИРАВИЙ АЛАНИШ МОДЕЛЛАРИ

Режа:

1. Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари

2. Ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг таркиби

3. Доиравий айланишда ишлаб чиқариш жараёни



1. Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари
Ҳар бир даврда ва маконда амал қилаётган иқтисодий муносабатлар мажмуаси иқтисодиётни ташкил қилиш шакллари, хўжалик механизми ва иқтисодий муассасалар билан биргаликда иқтисодий тизимни ташкил қилади.

Иқтисодий назарияда кўпинча иқтисодий тизим тушунчасини ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан боғлаб туркумлашга ҳаракат қилинади. Шу асосда дунёдаги ривожланган мамлакатлар иқтисодий тизимнинг учта нусхасига киритилади: анъанавий иқтисодиёт, маъмурий буйруқбозлик иқтисодиёти ва бозор иқтисодиёти тизимлари.

Анъанавий иқтисодиёт – деярли ҳамма мамлакатлар босиб ўтган тарихий тизимдир. У ҳозирги даврда ҳам баъзи иқтисодий жиҳатдан паст ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлиб, уларда урф-одатлар, удумларга, анъаналарга асосланган иқтисодий жараёнлар орқали амал қилади. Анъанавий иқтисодиётда натурал ёки майда товар хўжалиги ҳукмрон бўлади.

Бозор иқтисодиётига қарама-қарши тизим маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти ҳисобланади. Бу тизим амалда барча моддий ресурсларга ижтимоий, аниқроғи, давлат мулкчилигининг ҳукмронлиги ва маъмурий органлар томонидан иқтисодий қарорларнинг марказлашган тартибда қабул қилиниши билан тавсифланади. Фойдаланадиган ресурсларнинг ҳажми, маҳсулотнинг таркиби ва тақсимланиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кабиларга тегишли барча муҳим қарорлар марказий бошқариш органлари томонидан қабул қилинади1.

Иқтисодий тараққиётда муҳим босқич ҳисобланган тизим бозор иқтисодиёти тизимидир. Бозор иқтисодиёти тизими асосан икки босқичга эгадир. Биринчиси эркин рақобатга асосланган классик бозор иқтисодиёти бўлиб, баъзи адабиётларда уни соф капитализм деб ҳам юритилади. Иккинчиси эса ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти бўлиб, уни аралаш иқтисодиёт тизими деб ҳам юритилади.

Эркин рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти ресурсларга хусусий мулкчилик, иқтисодий фаолиятда ва тадбиркорликда эркинлик, иқтисодий жараёнларни тартиблашда ва уйғунлаштиришда бозор механизмидан фойдаланиш билан тавсифланади. Бундай тизимда ҳар бир иқтисодий субъектнинг хатти-ҳаркати унинг хусусий манфаатига асосланади.


Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти.Ҳозирги даврда реал ҳаётда бозор иқтисодиёти соф бозор механизми ва режали иқтисодиёт унсурларини мужассамлаштиради. Мулкчиликнинг ҳар хил шакллари, тадбиркорликнинг турли йўналишлари мавжуд бўлади, унда режалаштириш, прогнозлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш кучаяди. Масалан, АҚШ иқтисодиёти ҳозирги даврда олдинги эркин бозор иқтисодиётидан сезиларли фарқ қилади. Бу фарқлар қуйидагиларда кўринади:

биринчидан, мулкнинг бир қисми давлат қўлида бўлиб, у иқтисодиётда фаол роль ўйнайди. Бу иқтисодиётнинг барқарорлиги ва ўсиши учун шароит яратишда, бозор тизими етарли даражада ишлаб чиқармайдиган ёки умуман етказиб бермайдиган айрим товарлар ва хизматлар билан таъминлашда, даромадлар тақсимланишини ўзгартиришда ва шу кабиларда намоён бўлади;

иккинчидан, соф капитализмдан фарқли ўлароқ, АҚШ иқтисодиётида йирик корпорациялар ва кучли касаба уюшмалари шаклидаги қудратли иқтисодий ташкилотлар мавжуд.

2. Ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг таркиби



Ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қўлланилувчи барча ресурслар ишлаб чиқариш омиллари дейилади2. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар учта омил: ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт. Бундан кўринадики, ишлаб чиқариш омиллари, иқтисодий ресурслардан фарқли ўлароқ, ўз ичига фақат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида бевосита иштирок этувчи унсурларни олади. Мисол учун, иқтисодий ресурснинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланган пул ресурслари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қўлланилмаганлиги сабабли, ишлаб чиқариш омили бўла олмайди. Ишлаб чиқариш омилларининг моҳиятини янада кенгроқ тушуниш учун уларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз.

Ишчи кучи деб инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисига айтилади. Ишчи кучи меҳнат қобилиятига эга бўлган кишилар учун хосдир. Лекин ишчи кучи инсоннинг ўзи эмас ёки унинг меҳнати ҳам эмас, унинг қобилиятидан иборатдир.

Меҳнат қуроллари деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситаларга айтилади. Буларга машиналар, станоклар, тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.

Меҳнат предметлари эса бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир.
Ер, сув, хомашё ва бошқа турли материаллар меҳнат предметининг асосий турларини ташкил этади. Меҳнат предметлари табиатда тайёр ҳолда учраши мумкин ёки олдинги даврдаги меҳнат маҳсули, яъни хомашё бўлиши мумкин.

Меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари биргаликда ишлаб чиқариш воситалари деб юритилади. Бу эса меҳнат жараёнининг табиатидан келиб чиқади; шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш воситалари барча ижтимоий-иқтисодий тизимлар, инсоният тараққиётининг ҳамма босқичлари учун хосдир.

Бу ерда ишчи кучи билан меҳнат ўртасидаги фарқни англаб олиш жуда муҳимдир. Чунки, меҳнат инсоннинг, тўғрироғи ишчи кучининг маълум мақсадга қаратилган фаолияти жараёни бўлиб, ишчи кучи тушунчасидан тамомила фарқланади. Кўпгина адабиётларда эса уларга синоним (бир хил тушунча) сифатида қаралиб, бундай ҳолат кўплаб чалкашликларни келтириб чиқаради. Бизга маълумки, ишчи кучи инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилияти, унинг билим, малака даражаси билан биргаликда ишлаб чиқаришда қатнашишига тайёр турган омиллардан бири ҳисобланади. Меҳнат эса барча омилларнинг, шу жумладан, ишчи кучининг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши натижасида содир бўладиган ва маълум самара олишга қаратилган фаолиятдир.

Бозор иқтисодиёти шароитида катта эътибор бериладиган омиллардан бири тадбиркорлик қобилиятидир. Тадбиркор деб иқтисодий ресурслар, яъни ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ресурсларининг, табиий ресурсларнинг бир-бирига қўшилишини таъминлайдиган, ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишиларга айтилади; бу хислатлар мажмуи эса тадбиркорлик қобилияти деб юритилади3. Ҳозирги даврда айрим адабиётларда ахборот ва унинг воситаларини, экологияни ҳам алоҳида омил деб кўрсатадилар. Бизнинг фикримизча, улар ер ва капиталда ўз ифодасини топади. Шунинг учун уларни алоҳида омил деб қарашга ҳожат йўқ.

3. Доиравий айланишда ишлаб чиқариш жараёни



Жамиятнинг иқтисодий асосини, инсон ҳаётий фаолиятининг манбаини тушуниш учун ишлаб чиқариш жараёнининг мазмунини кўриб чиқиш зарур.

Ишлаб чиқариш жараёни – бу кишилик жамиятининг амал қилиши ва ривожланиши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятдир. Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир.


Ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилиши муҳим аҳамият касб этиб, у турли соҳалар, бўлинмалар, яратилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар турларини ифодалайди. Энг аввало, ишлаб чиқаришни моддий ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларига ажратиш лозим.

Ўз навбатида моддий ишлаб чиқариш соҳаси моддий неъматларниишлаб чиқариш (масалан, автомобиль, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар ва ҳ.к.) ва моддий хизматлар кўрсатиш (транспорт, алоқа, савдо, маиший хизмат ва бошқалар)дан иборат бўлади.

Номоддий ишлаб чиқариш соҳаси ҳам номоддий неъматларни ишлаб чиқариш (масалан, мусиқа асарлари, бадиий ва илмий асарлар, ихтиро ва кашфиётлар) ва номоддий хизматлар кўрсатиш (ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ўқитиш, малака ошириш ва бошқалар)га ажралади. Бу соҳалар бир-бири билан чамбарчас боғланган ҳолда ривожланади ва бир-бирига таъсир кўрсатади.

Моддий ишлаб чиқариш соҳаси ўз навбатида икки бўлинмадан иборат бўлиб, биринчи бўлинмада ишлаб чиқариш воситалари (станок, машина, асбоб-ускуна, хомашё ва турли материаллар) яратилса, иккинчи бўлинмада эса истеъмол буюмлари ишлаб чиқарилади.

Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш, бир томондан истеъмол қийматини (нафлиликни) яратишдир, иккинчи томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир.

4. Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш ҳолати



Ишлаб чиқариш жараёнида турли омилларнинг бир-бирлари билан ўзаро таъсирда бўлиши ва бирикиши асосан корхоналарда амалга оширилади. Бундай корхоналар сонининг ўсиши айни пайтда иқтисодиётдаги товар ва хизматлар турлари ва ҳажмининг ўсишидан дарак беради. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркoрликни ривoжлантиришни рағбатлантириш бўйича кўрилган чoра-тадбирлар натижасида ўтган йили, фермер ва деҳқoн хўжаликларини ҳисoбга oлмаганда, 20 мингдан зиёд янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди, уларнинг умумий сoни эса 195 мингдан зиёдни ташкил этди.4

Ижтимоий ишлаб чиқариш ўзаро боғланган ва алоқада бўлган барча индивидуал ишлаб чиқаришларнинг йиғиндисидир. Ҳар бир индивидуал ишлаб чиқариш, унинг сармояси ва ресурслари эса ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ажралмас бир бўлагидир.

Ижтимоий ишлаб чиқариш, яъни турли омилларнинг ҳаракати натижасида жуда кўп турдаги товарлар ва хизматлар массасидан иборат бўлган миллий маҳсулот вужудга келади. Бу яратилган махсулотлар мамлакатимиз аҳолисининг талабларин қондириб,
уларнинг турмуш даражасини оширишга, ишлаб чиқаришни сифат ва миқдор жиҳатдан янада кенгайтиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Президенти ва хукумати томонидан миллий махсулотни кўпайтириш чора-тадбирлари изчил амалга ошириб келинмоқда.

Бу кўрилган чора ва тадбирлар натижасида ялпи ички мaҳсулoтнинг барқарор ўсиш суръaтлaри таъминланиб, кейинги 11 йил давомида ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиши 8 фоиздан кам бўлмаган ҳолда 2015 йилда 8 фoизни ташкил этди.
ЯИМнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси (фоизларда)



Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тармоқ таркибида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз берди.

Ялпи ички маҳсулотнинг ишлаб чиқаришнинг тармоқ таркиби (%)


Кўрсаткичлар

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

Саноат

22,3

23,3

23,9

24

24

24,1

24,1

Қишлоқ хўжалиги

19,4

18,2

17,5

17,5

17,5

17,4

17,2

Қурилиш

5,6

5,8

6,5

6,1

5,9

6,4

6,8

Хизматлар соҳаси

42,8

43,1

42,9

43,8

44,4

43,9

43,5

Соф солиқлар

9,9

9,6

9,2

8,6

8,2

8,2

8,4

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Ялпи ижтимоий маҳсулот кўрсаткичида йил мобайнида яратилган моддий неъматлар йиғиндиси ҳисобга олинган, унда хизмат кўрсатиш соҳаларида вужудга келтирилган маънавий неъматлар ва хизматлар қиймати акс этмаган.