Файл: 2. Ишлаб чиариш омиллари ва уларнинг таркиби Доиравий айланишда ишлаб чиариш жараёни.docx

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 26.04.2024

Просмотров: 7

Скачиваний: 0

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
Лекин бир ишлаб чиқариш тармоғидан чиққан хомашё, материаллар, ёнилғи ва энергияларнинг қиймати бошқа тармоқларда ишлатилиб, бир неча бор такрор-такрор ҳисобга олиниб, маҳсулотнинг ҳажми сунъий равишда ошириб кўрсатилган, истеъмолга бориб тушадиган тайёр маҳсулот эса ундан бир неча баробар кам бўлган.

Яратилган маҳсулот ҳажми ва таркибини таҳлил қилишда икки томонлама нафлилик (натурал) ва қиймат жиҳатидан ёндашиш мақсадга мувофиқдир.

Натурал жиҳатдан ёндашилганда, ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, биринчидан, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини фақат қиймат ҳолидагина эмас, балки уни моддий буюм шаклида ҳам қайта тиклаш зарур. Бунинг учун албатта яратилган маҳсулот таркибида маълум миқдорда ишлаб чиқариш воситалари натурал шаклда мавжуд бўлиши керак. Иккинчидан, ишчи кучининг қайта тикланиши учун зарур истеъмол буюмлари мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам моддий маҳсулотлар икки хил товар маҳсулот сифатида мавжуд бўлади, бу эса ўз навбатида, икки йирик бўлинмалар ўртасида товар айирбошлаш имконини беради.

Яратилган маҳсулот қиймат жиҳатдан ҳам уч қисмдан иборат бўлади:

1) ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қийматининг маҳсулотга ўтган қисми аммортизация фонди;

2) янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг бир қисми, яъни, ишчиларга тегишли қисми – зарурий маҳсулот қиймати;

3) янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг мулкдорлар, тадбиркорлар ва жамият учун ишлаб чиқарилган қисми – қўшимча маҳсулот қийматидан иборатдир.

Ялпи ижтимоий маҳсулот 1515 бирликни, ялпи ички маҳсулот эса 585 бирликни ташкил этади. Демак, мамлакат миқёсида такрор ҳисобга йўл қўймаслик учун ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда сотиб олинган хомашё, ёнилғи ва материаллар қиймати ҳисобга олинмайди, фақат қўшилган қиймат ҳисобга олинади.

Мустақил ишлаш учун назорат саволлари

  1. Ишлаб чиқариш омиллари нималардан иборат?

  2. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмунини ва унинг икки томонини тушунтиринг.

  3. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижаларини тушунтириб беринг.

  4. Зарурий ва қўшимча маҳсулот нима, қўшимча маҳсулот нормаси ва массаси формуласини ёзиб тушунтиринг.

  5. Қўшилган меҳнат, қўшилган капитал ва қўшилган маҳсулот тушунчаларини изоҳлаб беринг.

  6. Сўнгги қўшилган меҳнат ва капитал унумдорлигининг пасайиб бориш қонунининг моҳияти нима ва у ҳозирги даврда амал қиладими?





1 McConnell, Brue. Economics: principles, problems and policies. 20th edition. America, New York: McGraw-Hill, 2014. page 38

2McConnell, Brue. Economics: principles, problems and policies. 20th edition. America, New York: McGraw-Hill, 2014. page 26

3McConnell, Brue. Economics: principles, problems and policies. 20th edition. America, New York: McGraw-Hill, 2014. page 26

4Ўзбекистoн Президенти Ислoм Каримoвнинг мамлакатимизни 2014-йилда ижтимoий-иқтисoдий ривoжлантириш якунлари ва 2015-йилга мўлжалланган иқтисoдий дастурнинг энг муҳим устувoр йўналишларига бағишланган “2015-йилда иқтисoдиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга oшириш, мoдернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давoм эттириш ҳисoбидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркoрликка кенг йўл oчиб бериш – устувoр вазифамиздир” мавзусида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи. 19.01.2015