Файл: Mavzu Investitsiya loyihalarining moliyaviy va iqtisodiy samaradorligini baholash.ppt

ВУЗ: Не указан

Категория: Не указан

Дисциплина: Не указана

Добавлен: 27.04.2024

Просмотров: 60

Скачиваний: 5

ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.


Соф жорий қиймат


Соф жорий қиймат (NPV) - инвестициялаш объектидан фойдаланиш даврида олдиндан қатъий белгиланган ва ўзгармас фоиз ставкасида олинадиган даромадлар ва қилинадиган xаражатларнинг алоҳида муайян даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг дискотлаштирилиши йўли билан олинган ва улар ўртасидаги фарқни ифодаловчи қиймат. Унинг моҳияти шундаки, йиллик соф пул оқими миқдори ҳар бир давр учун лойиҳани амалга оширишнинг бошланғич йилига келтирилади ва у оқибатда ўзини пул миқдорида соф жорий қиймат ёки соф дисконтлаштирилган даромад сифатида намоён этади.


Соф жорий қиймат


Бу ерда, NPV-соф жорий қиймат; k-дисконтлаш ставкаси; Io- бошланғич инвестиция; CFt-t давр охирида келиб тушган пул оқими (тушуми).


Агар инвестиция лойиҳаси йиллар давомида молиявий ресурсларнинг кетма-кет инвестицияланиши талаб этса, у ҳолда NPV ни ҳисоблаш қуйидагича бўлади:


Инвестиция лойиҳаларини соф жорий қиймат усули асосида баҳолашдан олинган натижа, яъни соф жорий қиймат ижобий миқдорга эга бўлса (NPV>0), у ҳолда инвестицияларнинг рентабеллиги дисконт миқдоридан юқори бўлади, NPV=0 ҳолатда лойиҳа рентабеллиги дисконт ставкасига (минимал қоплаш меъёрига) тенг бўлади, агар NPV<0 бўлса, лойиҳа рентабеллиги минимал миқдордан паст бўлади.
Биринчи икки ҳолатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мумкин. Бунда биринчиси инвестор капиталининг ўсиши таъминланишини кўрсатса, иккинчиси кўпаймаслигини ҳам, камаймаслигини ҳам билдиради. Учинчи ҳолатда эса лойиҳадан кутиладиган даромадни олиш имконини бермайди.


Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини дисконтлашнинг инвестициялар рентабеллиги усули асосида баҳолаш (PI).


Инвестицияларнииг рентабеллиги усули (РI) – дисконтлаштирилган даромадларнинг дисконтлаштирилган инвестиция ҳаражатларига нисбатини ҳисоблаб топишга асосланган. Бу қандай ҳолатда инвестор бойлиги ўсиши мумкинлигини кўрсатиб беради ва қуйидагича аниқланади:


Агар инвестиция сарфлари турли даврларда узоқ
амалга оширилса, (РI)ни аниқлаш формуласи
қуйидагича бўлади:


Фойданинг ички меъёри усули (IRR) - бу пул тушумларининг дисконт қиймати пул чиқимларининг дисконт cтавкасига тенг бўлгандаги даромадлилик даражаси ёки бўлмаса лойиҳадан олинган соф тушумларнинг дисконтланган қиймати инвестицияларнииг дисконтланган қийматига, соф жорий қиймат эса нолга тенг бўлгандаги дисконт меъёридир. Бу кўрсаткични аниқлаш учун соф жорий қийматни аниқлашда ишлатилган формуладан фойдаланилади ва соф жорий қиймат нолга тенглашадиган минимал фоиз ставкаси топилади.



Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини дисконтлашнинг фойданинг ички меъёри усули асосида баҳолаш (IRR).


IRR


NPVk


Sof joriy qiymat va foydaning ichki me’yoriy bog’liq grafigi.


бу ерда, NPV1 – d1 дисконт меъёри ставкасидаги соф жорий қийматнинг ижобий миқдори; NPV2 – d2 дисконт меъёри ставкасидаги соф жорий қийматнинг салбий миқдори.
IRR лойиҳадан кутилаётган даромадлиликни кўрсатади ва қилиниши мумкин бўлган максимал ҳаражатлар чегарасини белгилаб беради, яъни IRR олинаётган кредит бўйича банк фоиз ставкасини юқори чегарасини кўрсатади, айни шу фоиз чегарасидан юқори миқдорга эга бўлинганда лойиҳа даромад келтиради.


Шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, инвесторнинг ўзи инвестиция лойиҳасини молиялаш учун бирор субъектдан муайян фоиз остида кредит олиши мумкин. Бу пайтда лойиҳадан кутиладиган натижа кредит учун фоиздан, албатта юқори бўлиши лозим ёки инвестор ўзининг мақсад қилган фойдасини олиш даражасини ҳам билиши керак. Мана шу ҳолатлар, яъни кредит учун фоиз ёки фойда олиш даражаси, одатда баръерли (тўсиқли) коэффициент (hurdle rate) (HR) деб ҳам номланади. Бу кўрсаткич фойданинг ички меъёри билан солиштирилади (таққосланади).
IRR ва HR ларни таққослаш натижасида улар орасида қуйидаги боғлиқлик ҳосил бўлади:
агар IRR>HR, лойиҳа самарали ҳисобланади ва у фойдаланиш учун қабул қилинади;
агар IRR
агар IRR=HR, ихтиёрий ечимни қабул қилиш мумкин, яъни лойиҳани амалга оширишдан зарар ҳам, фойда ҳам кўрилмайди.


Инвестицияларнинг рентабеллиги ва соф жорий қиймат кўрсаткичларини таққослама баҳолаш шуни кўрсатадики, соф жорий қиймати ўсиши билан инвестициялар рентабеллиги ҳам ўсади ва аксинча.
Агар рентабеллик кўрсаткичи «1»га тенг ёки ундан кичик бўлса, лойиҳа рад этилиши керак, чунки у қўшимча фойда келтирмайди.
NPV=0 да инвестицияларнинг рентабеллиги ҳамиша 1га тенг бўлади.


Инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш муддати бўйича ҳисоблаш усули қилинган инвестицияларнинг жорий (реал) қиймати бўйича тўлиқ қопланиш муддатини тавсифлаб беради ва шу жиҳатдан у инвестицияларнинг қоплаш муддати усулидан фарқли равишда афзалроқ ҳисобланади.


Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини дисконтлашнинг қоплаш муддати усули асосида баҳолаш (DPP)


бу ерда, Iо — бошланғич инвестициялар; ACI(t) — t даврдаги пул тушумлари.



бу ерда, Iо — бошланғич инвестициялар; — дисконтлаштирилган йиллик пул тушумлари.

Misol


Io – 800 mln.
CF1- 200 mln.
CF2 – 300 mln.
CF3 – 400 mln.
CF4 – 500 mln.
d – 14%
PP, ROI, NPV, PI, IRR, DPP -?

Qoplash muddati (Payback Period) - PP


PP = n+(Io- CFt) / CFn+1) * 365
Bu yerda:
n – investitsiya qoplanguncha davr;
CFt - investitsiya qoplanguncha davrdagi pul oqimlari summasi;
CFn+1 - investitsiya qoplanguncha davrdan keyingi davr pul oqimi.
PP = 2yil +(800-500)/400) * 365 =
= 2 yil 274 kun

Foydaning oddiy normasi (Return on investments –ROI)


ROI = ((200 + 300 + 400 + 500) / 4)) / 800* 100 = 43,75%

Sof joriy qiymat (Net Prezent Value – NPV)


NPV = ( 200/1,14 + 300/1,142 + 400/1,143 +500/1,144) – 800 =
=(175,4 + 230,8 + 270,3 + 295,9) – 800 = =972,4 – 800 = 172,4 mln. so’m

Rentabellik indeksi (Profitability Index – PI)


PI = 972,4 / 800 = 1,22

Foydaning ichki me’yori (Internal Rate of Return - IRR)


NPV2 = ( 200/1,24 + 300/1,242 + 400/1,243 +500/1,244) – 800 =
=(161,3 + 194,8 + 209,4 + 211,9) – 800 = = 777,4 – 800 = -22,6 mln. so’m
IRR = (0,14+172,4/(172,4-(-22,6)))*(0,24-0,14) = 0,228*100 = 22,8%

Diskontlangan qoplash muddati (Discounted Payback Period -DPP)


DPP = n+(Io- DCFt) / DCFn+1) * 365
DPP = 3yil +(800-676,5)/295,9) * 365 =
= 3 yil 152 kun

0>