Файл: 5маъруза Йл машиналари. Кичик механизмлар Режа Электр йл асбоблари.pptx
ВУЗ: Не указан
Категория: Не указан
Дисциплина: Не указана
Добавлен: 03.02.2024
Просмотров: 14
Скачиваний: 0
ВНИМАНИЕ! Если данный файл нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам.
5-маъруза Йўл машиналари.Кичик механизмлар
Режа:
1.Электр йўл асбоблари
2.Гидравлик йўл асбоблари
3.Қўлда бажариладиган йўл асбоблари
4.Йўлни таъмирлаш машиналари
- Йўл асбоблари йўлни жорий сақлаш ва таъмирлашда кенг қўлланилади. Улар кичик ҳажмдаги ишларда, юқори қувватли йўл машиналаридан фойдаланиш имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
- Электр йўл асбоблар,
- Гидравлик йўл асбоблари,
- Қўлда бажариладиган йўл асбоблари.
Йўл ишларини амалга оширишда қуйидаги асбоблар кенг қўлланинилади:
- Электр йўл асбобларининг афзаллиги электродвигателларнинг юқори самарадорлиги ва енгил ва эгилувчан электр кабеллари орқали етказиб бериладиган электр энергиясининг арзонлиги, нолдан паст ҳаво ҳароратида ишончли ишлаши ва зарарли чиқинди газларнинг йўқлиги.
- Камчиликлари, масалан, пневматик асбоблар билан солиштирганда, ишчиларни электр токидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш зарурати.
- электрошпалаургич;
- релскесгич;
- релсларни пармалагич;
- релсларни силлиқлаш дастгохлари;
- шурупқотиргичлар;
- элетр йўл калитлари;
- электро-пневматик костилқоқгичлар.
- Улоқсиз йўлларда нуқсон аниқланган жойни кесишда дастгох бевосита йўлга ўрнатилади.Иш жойи тўхташ сигналлари билан тўсилади.
- Электрогайкали калит. Стик болтларини бўшатиш ва маҳкамлаш учун мўлжалланган асбоб.
- Электр йўл асбобларини электр энергияси билан таъминлашда кўчиб юрувчи электростанциялар (генераторлар) ва 220 ва 380 В кучланишли уч фазали паст кучланишли электр узатиш линиялари қўлланилади;
- Гидравлик асбоблар – темир йўлларни жорий тасарруф этишда электр асбоб ва дастгохлар билан бир қаторда гидравлик асбоблар ҳам ишлатилади.Гидравлик асбобларга қуйидаги асбоблар киради: гидравлик йўл домкрати, гидравлик йўл рихтовкалагич,гидравлик йўл қочириш асбоблари ва х.к.
- Гидравлик йўл домкрати.Гидравлик домкрати вазни 19-20 кг, йўлни кўтариш учун ишлатилади.Домкратнинг кўтаргич кафтини релс подошвасига жойлаштирилади ва цилиндрга даста ёрдамида мой ҳайдалади.
Гидравлик йўл қочиргич – икки релс орасидаги стикда тирқиш очиш учун қўлланилади.Бу асбоблар релсларни 100 мм ва 300ммгача қочириш имкониятини беради.
- Қўлда бажариладиган асбоблар: темир йўлларни таъмирлашда иш хажмлари катта бўлмаган холларда қўлда бажариладиган асбобларга эхтиёж туғилади.Ишлаб чиқариш корхоналарида электр, гидравлик асбоблар билан бир қаторда қўлда бажариладиган асбобларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир.
- Йўл ишларни бажаришда қуйидаги қўлда бажариладиган асбоблардан фойдаланилади: болға, кувалда, лом, лом лапа, гайкали калит ва х.к.
- йўлдаги релсларни пайвандлаш ва силлиқлашда, материалларни юклаш ва тушириш учун , қордан тозалашда қўлланилади. Иш услубига кўра, оғир турдаги ва енгил турдаги машиналарга бўлинади. Ишчи органлар ва йўл машиналарининг ҳаракатланиши бўйича қуйидаги турларга бўлинади: гидравлик, пневматик, электр, механик узатмали ички ёнув двигателидан. Ҳаракатланиш турига қараб йўл машиналари темир йўл изида ҳаракатланадиган, занжирли , шинали ва аралаш турдаги машиналарга бўлинади.